Ўйлаб кўрдингизми? 2019 йил 21 июн куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қиларкин?
ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
Бугун тақдирингизда кўплаб ёқимли лаҳзалар кузатилади. Бундан ташқари, бадавлат одамлар билан танишасиз. Ишхонангизда ҳам мартабангиз ошиш палласига кириши мумкин. Албатта бунга ишингиздаги тезкорлик, сифат сабабчи бўлади. Руҳан тетиклик ва мустаҳкам соғлик тилаётган бўлсангиз, биринчи навбатда зарарли одатларингизни ташланг. Кечқурун интеллектни мустаҳкамлаш учун хизмат қиладиган машғулотлар билан банд бўлинг.
БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
21 июн куни ҳар бир кўрган манзара, воқеа-ҳодиса, эшитган гапдан кайфиятингиз кўтарила боради. Ниҳоят атрофингизни ишончли, садоқатли ва меҳрибон инсонлар қуршаб олганига амин бўласиз. Бугун молиявий масалада жуда эҳтиёткор бўлинг. Дуч келган нарсани харид қилаверсангиз, кечга қадар пулсиз қолиб кетишингиз ҳеч гап эмас. Оилалилар шубҳали танишувларга йўл бермасликлари тавсия этилади. Бу танишувлар сизга фақат муаммо келтиради холос.
ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)
Эрталабдаёқ қўшимча бахтли лаҳзалар ва илҳом олишингиз кутилмоқда. Бунга аъло кайфиятингиз, мартабангизнинг бир поғона юқорилаши сабабчи бўлади. Улар таъсирида сиз янги режалар тузиш, йирик лойиҳаларга қўл уришга жазм этасиз ва буни уддалай ҳам оласиз. Оила қурмаганлар бадавлат бир инсон билан танишиб қолишади. Танишув романтик тус олишини истасангиз, у инсонга ожиз тарафларингизни ошкор этишдан тийилинг.
ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)
21 июнда ишда ҳам, сўзлашувларда ҳам танаффус қилиб олсангиз, фойдадан холи бўлмайди. Агар ўзингизни, меҳнатингизни қадрласангиз, куч ва имкониятларни энг муҳим ишларга сарфланг. Беҳуда юмушларга ўралашиб вақт ўтказманг. Оиласиз бўлсангиз, бўлажак жуфтингиз билан муносабатларни мустаҳкамлашда фақат қалбингизга қулоқ тутинг. Лекин муҳаббатда ҳечам ортга чекинманг.
АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
Агар тоғгами, турбазагами кетиб дам олсангиз, кунингиз омадли кечган бўларди. Ўзингизни эҳтиёт қилинг. Иш экан деб зўр бераверсангиз, меҳнат таътилигача касалхонабоп бўлиб қолишингиз ҳеч гап эмас. Тадбиркорлар эса аксинча кўп ишлашлари, беармон елиб-югуришлари кутилмоқда. Аммо молиявий муаммоларни бировлар кўмагисиз бартараф этишга мажбурсиз. Кечқурун ким биландир у қадар ёқимли бўлмаган суҳбатни бошдан кечиришингиз мумкин.
ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
21 июн куни кўпчилик паризод буржи остида туғилганлар янги ишга ўтиш ва уй-жойни янгилаш масаласи билан шуғулланишади. Айримлар шундай зўр бир иш топадики, бир неча соат ичида айтилган юмушни қойиллатиб, эвазига бир дунё пул ишлаб олишади. Куннинг иккинчи ярмида йўқ ердан жанжал қидириб юрадиган бир кимса билан тўқнашишингиз эҳтимоли бор. Имкон борича уни четлаб ўтишга ҳаракат қилинг. Кун бўйи фақат паст калорияли таомлар истеъмол қилинг.
ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
Агар уй таъмири ёки яшаш манзилингизни ўзгартириш ниятида юрган бўлсангиз, бугундан қулайини топа олмайсиз. Яқин инсонингиз билан боғлиқ жиддий муаммо тушга яқин кўндаланг бўлиши мумкин. Ён беринг. Оғирроқ бўлинг. Бегоналар, яхши таниш бўлмаганлар билан келажак режаларингизни ўртоқлашманг. Улар билибми-билмайми, йўлингизга тўсиқ қўйишлари эҳтимолдан холи эмас.
ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
21 июнда ишхонангиздаги раҳбарлар қабулига кирмоққа шайлансангиз, эмоцияни ўз кабинетингизда қолдириб кетинг. Раҳбарлар билан фақат молия масаласида гаплашинг. Шахсий муаммоларга ўтиб ўтирманг, барибир фойдаси йўқ. Табиат қўйнида ташкил этиладиган спорт машғулотлари, организмни зарарли моддалардан тозалаш амаллари бугун хайрли ўтади. Кечқурун тўғри овқатланинг. Режимни бузманг.
ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
Бугун ҳар бир вазиятни ташқаридан туриб назорат қилсангиз, фақат фойда қиласиз. Ўзгаларга нисбатан мулойим муносабат юритишингиз тавсия этилади. Башарти рўзғордаги муаммоларни ўз вақтида бартараф этмасангиз, улар сони ортиб бораверади. Кечки пайт қайсидир қариндошингиз сизнинг позициянгизга буткул зид бир талабни қўйиши мумкин. Талаб эса худди ультиматум оҳангида қўйилиши сизни ранжитиши тайин. Хотиржам тортишга ҳаракат қилинг.
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 19. 01)
21 июн сиз учун унумли кечади. Аммо оғир ўтади. Тафаккурни ишга сола билсангиз, айрим муаммоларни айланиб ўтишга эришардингиз. Шахсий ҳаётда ўзингизга ёққан машғулотлар билангина банд бўлинг. Шунда росмана лаззат олиш бахтига муяссар бўласиз. Молиявий муаммоларни ижобий ҳал этиш ҳаракатига тушсангиз, масалага ижодий ёндашинг. Кечқурун тоза ҳаво сайрига чиқинг. Баъзи дўстларимизнинг хонадонини меҳмон босиши ҳам ҳақиқатга яқин.
ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)
Куннинг бошланиш қисмида сиз янги ва унутилмас танишувларни бошдан ўтказасиз. Тадбиркорликни яқиндагина бошлаган бўлсангиз, ҳамкорлар билан ишлаш санъатини эгаллаш пайига тушинг. Акс ҳолда бугун ҳамкор ҳисобланганлар эртага рақобатчига айланиб қолиши тайин. Ҳозирги ҳаво иссиқ пайтида кўча овқатини ейишдан қатъиян воз кечинг. Заҳарланиб қолишингиз хавфи бор.
БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
21 июн куни олдинда кутилажак муаммолар рўйхатини тузиб чиқинг. Кейин эса уларни навбати билан бартараф қилишга киришинг. Молиявий масалада тўсиқларга дуч келсангиз, жойида ҳал этишга ҳаракат қилинг. Аччиқ таомлар, спиртли ичимликлар истеъмолидан тийилинг. Сурункали хасталиклар қўзғалиш эҳтимоли бор.
Хушвақт бўлинг! Ҳаммавақт бўлинг!
Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади