Осиё Чемпионлар Лигасида плей-офф ўйинлари бошланди
Осиё Чемпионлар Лигасида плей-офф ўйинлари бошланди. Дастлаб шарқий ҳудуддаги жамоалар бош соврин учун курашга киришдилар. Унда Япония ва Хитой клублари ўзаро баҳс олиб боришди. «Кашима Антлерс» ўз майдонида «Санфречче Хиросима»ни 1:0 ҳисобида енгди. «Гуанчжоу Эвергранд» эса «Шандонг Луненг»ни 2:1 ҳисобида мағлуб этди. 1/8 финалнинг дастлабки ўйинлари ғарбда 5-6 август кунлари ўтказилади. ОЧЛ, 1/8 финал Дастлабки ўйинлар Ғарб минтақаси 5 август Ал-Иттиҳод (Саудия Арабистони) – Зўб Оҳан (Эрон) Ан-Наср (Саудия Арабистони) – Ал-Ваҳда (БАА) 6 август Ад-Дуҳайл (Қатар) – Ас-Садд (Қатар) Ал-Аҳлий (Саудия Арабистони) – Ал-Ҳилол (Саудия Арабистони) Шарқ минтақаси 18 июнь Кашима Антлерс (Япония) – Санфречче Хиросима (Япония) 1:0 Гуанчжоу Эвергранд (Хитой) – Шандонг Луненг (Хитой) 2:1 19 июнь Урава Ред Даймондс (Япония) – Улсан Ҳюндаи (Жанубий Корея) Шанхай СИПГ (Хитой) – Чонбук Моторс (Жанубий Корея)