«Спорт» телеканали Copa America-2019 мусобақасининг тўлиқ тақвимини ҳавола этди (+фото)
Маҳаллий вақт билан бугун, Тошкент вақти билан эса эртага тонгда КОНМЕБОЛ минтақасида Америка Кубоги (Copa America) бошланади.
Очилиш ўйини мезбон Бразилия ва Боливия ўртасида ўтказилади. Учрашув 05:00да старт олади. Мазкур мусобақани Спорт телеканали тўлиқ трансляция қилишни режалаштирилган.
Шу муносабат билан телеканалнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаси мухлислар эътиборига Америка Кубогининг тўлиқ тақвимини ҳавола этди.