«Темур ҳам, Бобур ҳам Ҳиндистонни ақл билан олганди». Twitter фойдаланувчилари шахмат Олимпиадасидаги ғалаба ҳақида — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q
Шахмат бўйича Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси Ҳиндистонда ўтган Бутунжаҳон шахмат Олимпиадасида олтин медалга эга чиқди. Нодирбек Абдусатторов, Жавоҳир Синдоров, Нодирбек Ёқуббоев, Жаҳонгир Воҳидов ва Шамсиддин Воҳидов мусобақадаги 11 тур давомида мағлубиятсиз серия қайд этиб, Олимпия ғолиблигини қўлга киритди. Ушбу тарихий ҳодиса ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамалар сабаб бўлди. «Дарё» Twitter тармоғида ўзбекистонлик шахматчиларнинг ғалабаси борасида билдирилган айрим фикрларни бир саҳифага тўплади. Читать дальше...