Фарғона водийсида янги халқаро аэропорт қурилиши мумкин
Президент Шавкат Мирзиёев 11 апрел куни транспорт ва коммунал соҳалардаги лойиҳалар тақдимоти билан танишди. Расмий релизга кўра, Ўзбекистонда аэропортларни 2035 йилгача ривожлантириш стратегияси ишлаб чиқилган. Тақдимотда ушбу стратегияни 2026 йилгача амалга ошириш дастури муҳокама қилинди. Бунда аэропортларни ихтисослаштириш, жумладан, Тошкент аэропортини халқаро хаб, Навоий аэропортини юк ташиш хаби, Самарқанд ва Бухоро аэропортларини туризм хабларига айлантириш кўзда […]