Туркия университетлари билан ҳамкорлик
Фарғона вилоятидаги олий ўқув юртлари ҳам дунёнинг нуфузли олий ўқув юртлари билан таълим соҳасида мустаҳкам алоқаларни йўлга қўймоқда. Фарғона давлат университети ректори Р.Мақсудов бошчилигидаги делегация Туркия Республикасида бўлиб, бир қатор олий ўқув юртлари билан ҳамкорлик масалаларида келишувларга эришди.