CАМАРҚАНД – “Бюджет ҳисобидан қазилган маҳалла қудуғини тайёрга айёр “тадбиркор” эгаллаб олди”
УРГУТ. “Самарқанд вилояти Ургут туман Жайратепа маҳалласидан мактуб йўлламоқдамиз. Ўтган йили бюджет ҳисобидан қазилган артезиан қудуқни тайёрга айёр “тадбиркор” эгаллаб олди. Энди эса аҳолидан ҳар ой 80 минг сўмдан талаб қилмоқда. Ҳар куни 3-4 соат берилган сувга шунча тўлаймизми? Туман ҳокими ва прокуратурага уч марта арз қилдик – натижа йўқ. Юқори идоралар аҳоли арзига қулоқ солсин!” (Бу хабар Озодликка 26 сентябрь куни юборилган.) Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар... Читать дальше...