Тошкентда ёнғин! «Crystal» савдо маркази олов ичида қолди (фото, видео)
Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида яқиндагина очилган «Crystal» савдо марказида бугун, 12 июль куни соат тахминан 14:00 лар атрофида ёнғин содир бўлди. Савдо марказини бутунлай қамраб олган олов уни таниб бўлмас ҳолатга келтирган. Айни дамда ижтимоий тармоқларда мазкур ҳодисанинг видеолари тарқалмоқда. Ёнғин сабаб жабрланганлар тўғрисида ҳозирча маълумотлар йўқ. Айни дамда ёнғинни ўчириш ишлари амалга оширилмоқда.