"Менинг армиям – менинг фахрим" танлови ғолиблари тақдирланди
Тошкент Фотосуратлар уйида Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 26 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан "Менинг армиям – менинг фахрим" ижодий кўрик-танлови ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.