ОЧЛ. «Пахтакор» аламли тарзда мусобақани тарк этди
Осиё чемпионлар лигасининг гуруҳ босқич сўнгги турида «Пахтакор» мехмонда С.Арабистонининг «Ал-Аҳли» клуби билан тўнаш келди.
Учрашувнинг илк бўлимида ҳисоб очилмади. Иккинчи таймнинг 69-дақиқасида Омар ал-Сома ҳисобни очган бўлса, асосий бўлим тугашига оз вақт қолганида «шерлар» ҳужумчиси Игор Сергеев Драган Чераннинг пасидан сўнг, мувозанатни тиклайди. Бироқ, ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда мезбонлар аъзоси Абдулраҳмон Ғариб Санжар Қувватов дарвозасини ишғол этиб, саудияликларни кейинги босқичга олиб чиқди.
«Ал Аҳли» – «Пахтакор» 2:1
Голлар: Омар ал-Сома (69, 1:0), Игорь Сергеев (88, 1:1), Абдулраҳмон Ғариб (90+2, 2:1).
«Ал Аҳли» – Муҳаммад Овайс, Муҳаммад Фатил, Пауло Диаз (Нуҳ Иброҳим, 46), Абдуллоҳ Тармин, Абдулбосит Ҳинди, Адерлан Сантос, Юсуф Ҳарби (Тайсир ал-Жассим, 53), Салман Мувашар, Абдулфаттоҳ Асири, Хорхе Семедо, 9. Омар Сома.
«Пахтакор» – Санжар Қувватов, Фарруҳ Сайфиев, Егор Кримец (Марко Симич, 80), Шерзод Аъзамов, Ҳожиакбар Алижонов, Одил Ҳамробеков, Сардор Собирхўжаев (Владимир Козак, 63), Жалолиддин Машарипов, Драган Черан, Достонбек Ҳамдамов (Игорь Сергеев, 46), Марат Бикмаев.
Огоҳлантиришлар: Юсуф ал Ҳарби (38), Кримец (51), Ҳинди (73), Абдуллоҳ Тармин (82), Алижонов (86).