ЕХҲТ раиси Тошкентда фуқаролик жамияти вакиллари билан учрашди
20 май куни Ўзбекистонга расмий ташриф билан келган Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг (ЕХҲТ) амалдаги раиси, Словакия Республикаси ташқи ва Европа ишлари вазири Мирослав Лайчак фуқаролик жамияти вакиллари билан учрашди.
Бу ҳақда Озодликка учрашувда иштирок этган Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти раиси Абдураҳмон Ташанов хабар қилди.
Ҳуқуқ фаолига кўра, ЕХҲТ раҳбари билан учрашувда Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари билан боҳлиқ вазият, ташкилотнинг мамлакатдаги фуқаролик жамияти институтлари билан ҳамкорлиги аҳволи хусусида сўз бўлди . Қарийб бир ойдан сўнг бошланадиган сайлов кампаниясига тайёргарлик, бу жараёнларга муносабат билан қизиқди.
“Олдиндаги сайлов кампанияси ҳозирча ҳеч кимнинг эсига ҳам келаётгани йўқ. Бу борада оммавий ахборот воситаларида бирор хабар ҳам янграмади. Гўё, мавсумий театрга старт берилади-ю, бу ҳақда сўнг гапириладигандек” дейди А. Ташанов.
Шунингдек, ЕХҲТнинг амалдаги раиси, Словакия Республикаси ташқи ва Европа ишлари вазири Мирослав Лайчак Ўзбекистон расмийлари, Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири, президент билан ҳам учрашиши кўзда тутилган.
--