«Арсенал» яримҳимоячиси Туркия президенти билан ифторлик қилди (+фото)
Лондоннинг «Арсенал» клуби ярим ҳимоячиси Месут Озил рафиқаси Омина Гулше билан биргаликда Туркия раҳбари Ражаб Тойип Эрдўғаннинг таклифига биноан ифторлик дастурхонида ташриф буюрди. Рамазон ойи муносабати билан ўтказилган маросим Истамбулдаги Долмабаҳче саройида бўлиб ўтди.
Қайд этиш жоизки, Озил ЖЧ-2018дан олдин ҳам Эрдўған билан учрашган. Бироқ, Германияда Месутнинг бу ҳаракатини қораланиши оқибатида, у терма жамоадаги фаолиятини якунлашга қарор қилганди.
Айтиш жоизки, 30 ёшли футболчининг аждодлари Туркияга бориб тақалади. У АПЛнинг якунланган мавсумида 24 баҳсда қатнашиб, рақиблар дарвозасини 5 марта ишҳол қилган ҳолда 2та пасни ўз ҳисобига ёзиб қўйганди.