Зеленский амалдорлардан иш кабинетларига унинг суратини қўймасликларини сўради
Украина президенти Владимир Зеленский амалдорларни кабинетларига ўз фарзандларининг суратларини илишга чақирди. "Сизларнинг иш кабинетларингизда менинг суратларим бўлмаслигини жудаям истайман, илтимос, менинг суратларим бўлмасин, чунки президент – икона ёки бут эмас. Президент – портрет эмас", - деди Зеленский Олий раданинг тантанали мажлисида. Украина президенти амалдорлардан кабинетларига ўз фарзандларининг суратларини қўйишларини сўради. "Кабинетингизга ўз фарзандларингизнинг суратларини илиб қўйинг ва ҳар сафар қарор чиқаришдан олдин уларнинг кўзларига боқинг", - деди Зеленский.