Мы в Telegram
Добавить новость
World News in Uzbek





160*600

Новости сегодня на DirectAdvert

Новости сегодня от Adwile

Актуальные новости сегодня от ValueImpression.com


Опубликовать свою новость бесплатно - сейчас


<
>

МУҲАББАТ ВА НАФРАТ… (10-қисм. Биринчи китоб)

 

 

* * *

 

Намуна опа зарурат юзасидан ташқарига чиққанида, айвонда ўтирган қарияларнинг гап-сўзларидан билдики, ўғли қабристонга кетибди. Юраги шув этди, ранги оқарди, аммо бу сафар йиқилмади. Кўзидан ёш оқизиб, уйга кирди. Албатта, уйда ўтирган хотинлар дарров унинг аҳволини сезишди. Қизи ўрнидан турди. Югуриб, онасининг ёнига келди-да, қўлтиғига кирди.

— Энажон, яна мазангиз бўлмаяптими? — деди хириллаб (салкам кун бўйи бақираверганидан овози битиб қолганди).

— Аканг… — деди Намуна опа хаста овозда, — аканг билганидан қолмабди.

— Вой ўлмасам! — деди уйдаги хотинлардан бири кўзи олайиб, кейин бошқаларга эшиттириб. — Шу маҳалда қабристонга кетибдими?! — дея қошини қоқди.

— Бонот! — деб ўрнидан турди бошқа бир хотин жаҳли чиққанидан қизариб. — Нималар деяпсан? Тавба қилдим, ҳамма нарсага тўқиб-бичиб, кўйлак кийгизиб ташлайсан-а! Намунахон бошқа нарсани гапиряпти. Худо- йини ўтказишни айтяпти. Маъруфжон сал тежамлироқ бола-да, ҳечқиси йўқ, Намунахон, бунинг учун хафа бўлиб ўтирманг. Аслида, эскилар «Камхарж бўлинглар» дейишган. Шу томондан олиб қараса, Маъруфжон ҳақ.

Унинг гаплари Намуна опа тугул, уйдаги бирортаям аёлнинг қулоғига кирмади. Ҳамманинг ўй-хаёли Бонот исмли бўйдор, хўппа семиз, кўзлари чақчайган хотиннинг гапида эди. Дарҳақиқат, ҳамма Маъруфнинг нима қилмоқчи бўлиб юрганидан хабардор, барча бирдай ваҳимада эди. Ўша битта хотиндан бўлак бирортасиям Намуна опанинг кўнглини овлашни ўйламади. Қани, ҳозир у бўлмаса. Бир-бирларига ўгирилиб олиб, Маъруфнинг обдан авра-астарини ағдаришса. Шу нарса кўпроқ уларни қийнаётган эди.

— Акам ақлли, нима қилишни яхши билади. Балки, юраги эзилиб кетганидан кўчага чиққандир? Отажонимнинг ошнаси Баҳром акаям кўринмаяпти-ку, — деди Машҳура.

Намуна опа Баҳром аканинг исмини эшитганидан кейингина бироз хотиржам тортгандай бўлди. Кўзидан дастрўмолини олмасдан, совиб қолган жойига ўтирди-да, бошини эгди. Ёнгинасига қизи ўтирди. Йиғлайверганидан кўзлари қизариб кетганди Машҳуранинг.

Аёллар ортиқ бардош беролмай, пичир-пичирни бошлаб юборишди. Шунча истамасин, кўнгли қайғу-ҳасратга тўла аёлнинг қулоғига айрим гаплар эшитилди.

Машҳурани ташқарига чақиришди. Намуна опа буни эшитмади. «Нима қиламан, нима қиламан?» деган ўйлар исканжасида эди у. Ташқарига чиққан қизнинг, сал бўлмаса, юраги ёрилаёзди.

— Даданг тирик экан, дадангни чиқариб олдик. Одамлар олиб келишяпти бу ёққа…

Хабарчи яна нималар деди, Машҳура эшитмади. Йиғлаганча тураверди. Охири хабарчи ва унинг атрофига йиғилганлар қизнинг мазаси қоча бошлаганини англашди. Шошилинч сув беришди, биринчи ёрдам кўрсатишди.

Намуна опа ҳам аввалига гарангсиган эса-да, олдинги сафаргидай ағанаб қолмади. Бўлмаса, юрагининг мазаси қочган, дўхтирдан зўрға жавоб олиб, эрининг жанозасига келганди. Мана энди бунақанги хабар чиқиб турибди.

— Илтимос, — деди ёнидан жилмай ўтирган қўшни аёлга, — бу ёққа олиб киришмасин. Бошқа уйга киритишсин. Ўзимга келволай.

Оёқ-қўли чаққон қўшни унинг гапини дарров ҳовлидагиларга етказди. Кексалар маъқуллаб, бош қимирлатишди. Ёшлар эса эътибор ҳам беришмади.

Ҳовли бирпасда тўс-тўполон бўлиб кетди. Кимдир астойдил қучоғини очган бўлса, яна кимдир ирганиб, қўрқиб-писиб Норқул аканинг елкасига уриб қўйди. Баъзилар умуман яқин йўламади.

Маъруф бўшашди. Ҳеч кимнинг у билан иши бўлмай қолганлигини сезгач, кўчага чиқди. Йўлнинг ўртасига, тупроққа чўзилиб ётиб олди-да, осмондаги юлдузларни кузата бошлади.

«Қанийди, шу ёққа учиб кетсам, у юлдуздан бунисига ўтиб юрсам… Одам зоти бўлмаса-ю, якка ўзим билганимни қилиб юрсам» деб ўйлаб, ўксинди.

Бу маҳалда одамлар бирин-кетин тарқалишаётганди. Икки-учтасининг кўзи йўлда узала тушиб ётган одамга тушди. Югуриб келиб қарашса, қаҳрамон.

— Сен бола бугун бизни умуман ухлагани қўймайдиганга ўхшайсан! Бор уйингга! — деди биттаси.

— Бу болада бирор хислат бор, — деди иккинчиси.

— Ака, буни уришманг, қарғаса, мажруҳ бўп қоласиз, — деди учинчиси.

Маъруф бўлса ўрнидан туриб, қўлини силтади-да, уйига кетди.

Эртасига уларникида қўй сўйилиб, худойи қилинди. Индинига йигит ишга чиқди.

 

* * *

 

Ғилдираклар сирпанди, кейин қарсиллаган овоз эшитилди. Унга Паризоднинг қийқиргани қўшилди. Бир муддат Элёрнинг кўз олди қоронғилашди. Нима бўлганини англаёлмай қолди. Сўнг қўли зирқирай бошлаганида, ўзига келди. Ёнида ўтирган Паризодни беҳуш ҳолда кўрди. Бирдан жон-пони чиқиб кетди.

— Пари, Паризод… — деди зўрға эшитадиган қилиб.

Қиздан садо чиқмади. Ана шунда Элёрнинг юраги бутунлай тўкилди. Агар биров «Ўлдинг, умринг қамоқда чирийди!» деса борми, ўкириб йиғлаб юборади ё шаталоқ отиб қочади.

— Мени қўрқитма, кўзингни оч, илтимос. Тирикман, де, — деди йигит йиғламоқдан бери бўлиб.

— Нима бало қилдингиз? — сўради қиз.

— Айтарли ҳеч нима бўлмади. Озгина тўқнашганга ўхшаймиз, — дея Элёр бўйнини чўзиб, машинанинг олд томонига қаради. — Эй-й, трактор йўқми? Тележкасининг орқасига урилгандай бўлувдик, қочворганга ўхшайди…

— Ўлсин, трактор ҳам, тракторчи ҳам, отамга қаранг, — деди Паризод паст овозда.

— Эй-й, — деб Элёр бирдан бошини орқага бурди.

Орқа ўриндиқда Толмас Бадриддинович йўқ, у ўриндиқдан думалаб тушган ва пастда хурракни давом эттирмоқда эди.

— Ухлаяпти, ҳеч нима қилмаганга ўхшайди.

Йигит билан қиз дарров машинадан тушишди. Элёр «Виллис»нинг олд томонига ўтиб қаради. Бампер бироз пачоқ бўлган, чироқлардан биттаси синган эди. «Худога шукр, жуда ёмон бўлмабди» дея хаёлидан ўтказиб, хўрсиниб қўйди у.

Бу пайтда Паризод отасини кўтариб, ўриндиққа ётқизишга уринмоқда эди. Бироқ қанча уринмасин, уддасидан чиқолмаётганди. Элёр ёрдамга келди.

Улар бир муддат гаплашишмади. Элёр йўлдан кўзини узмас, газни кам босар, шунга монанд машина имиллаб кетиб борарди. Паризоднинг хаёли эса бутунлай бошқа ёқда эди. Унинг назарида, оиласининг колхозда роса шармандаси чиқди, бундан бу ёғига бош кўтариб юролмайди. Бундан қутулишнинг бор-йўғи иккита йўли бор: бири ўзини ўлдириш, иккинчиси эса қаергадир кетиб қолиш. Айтайлик, шаҳарга. «Шундай қиламан. Мени ким таниб ўтирибди? Ўқишними, балоними-баттарними баҳона қилиб, кетиб қоламан. Кейин ўзим истаганча яшайвераман. Яхшилаб тайёргарлик кўрсам, балки, ўқишгаям кирарман. Шунда ҳаммаси бошқача бўлади» ўйлади қиз.

— Паризод, — деди, ниҳоят, жимликни бузган Элёр, — менга турмушга чиқ.

— Йўқ, — жавоб берди Паризод, — ҳеч қачон!

— Нимага? Ёмонманми, хунукманми?

— Унисиям-бунисияммассиз. Отам менинг ёнимда сиздан: «Қизимга уйланасанми?» деб сўради. Яна отамнинг маст бўлиб, ҳеч нарсани эшитолмаслигидан фойдаланиб, «Менга турмушга чиқ», деяпсиз. Шунинг учун сизга тегмайман, — деди қиз ва ўгирилиб отасига қаради.

Толмас Бадриддинович қотиб ухлаётган эди. Қиз ўксинди, «Бечора отамга мунча қийин!» деб ўйлади.

— Унда мен сени ҳар доим кўриб юролмайман. Эзилиб кетаман, шунинг учун машинани топшираман. ПМКАга кетаман, — деди Элёр худди ўзига ўзи гапиргандай.

— Тўғри қиласиз, — қувватлади уни Паризод.

Шундай гаплар нозикбадан, кўринишидан ниҳоятда истарали, овози ёқимтой қиздан чиқаётганига биров ишонмайди. Қаранг, қанчалик бағритошлик? Йигит ўксинади, деб ҳам ўйламади. Шундай миясига келган гапни айтди-қўйди.

— Кейин, — дея бироз танаффусдан сўнг давом этди Элёр, — ҳеч нарсадан хавотир олма. Мен қумдай бир одамман, кўрган-билганларим ичимга сингиб кетади-ю, қайтиб чиқмайди.

— Буни вақт кўрсатади. Бўлди, ҳеч нима тўғрисида гапирманг. Ўз ҳолимга қўйинг, чарчадим.

Қизнинг талаби уйига етгунича қондирилди. У машина тўхташи билан сакраб тушди-да, ҳовлига кириб кетди. Дарвозани Элёр очди. Ҳойнаҳой, «Паризод бориб айтган бўлса, уйдан биров чиқар, раисни туширишга ёрдамлашар» деб ўйлаганди у. Лекин ҳеч ким чиқмади. Бир ўзи хўжайинини туширди, уйга олиб кирди. Ке- йин пою пиёда уйига кетди.

Паризод онасини деворга суяниб ўтирганча йиғлаётган ҳолда кўрди.

— Яна нима бўлди? — сўради ҳадиксираб.

— Куйиб қолдик, қизим! Тоғанг сандиқдаги бор пулни кўтариб кетибди! — деди Насима йиғлашда давом этиб.

— Шу кўргилик ҳам бормиди бошимизда? Ҳаммасига сиз айбдорсиз, ая! — деди қиз бақириб ва югурганча хонасига кирди-да, ўзини каравотга ташлади.

Эртасига тонгда ўзига келиб, юз-қўлини совуқ сувда ювиб, ўзи чой қўйиб ичган Толмас Бадриддиновичга хотини пул йўқолганини айтмади. Қовоғини осилтириб, у ёқдан-бу ёққа ўтди. Кўзининг ости билан эрига қаради. Нафратини сочди, амаллаб вақтни ўтказди. Раис ғижинди. «Нима жин уриб, сенга уйланганман-а? Эсиз, агар коммунист бўлмаганимда, шартта ажрашган бўлардим» деди ичида ва ишга кетиш мақсадида кийиниб, ҳовлига чиқди. Дарвозахонага, машинанинг ёнига борди. Бампернинг пачоқ жойи, чироқнинг синганини кўрди. «Вой, валак-салак, қайси гўрга уриб олди? Кечагина машинага ҳеч нима бўлмаганди-ку» дея кўнглидан ўтказди ва кечаги воқеаларни хотирасида тиклашга уринди. Шаҳарга боргани, ресторанга киргани, қизи билан Элёрга айтган гаплари, уларнинг жавоблари — ҳамма-ҳаммасини эслади. Бироқ кайфи ошиб қолганидан кейин нима бўлганини билмайди.

«Бир кун пиёда борсам, ҳеч нима қилмайди. Баҳонада оёқ чигали ёзилади» дея ўзига ўзи гапириб, дарвозадан чиқиб кетди.

Идорага бориши билан ғаройиб янгилик эшитди. Эмишки, Норқул чўлоқни ток урибди. Уни ўлган деб, обориб кўмишибди. Оқшом ўғли бориб, гўрдан чиқариб олибди. Тирик эмиш. Суюнчи тилаган Ҳайбатулло эди. Гапираётганда, унинг писка кўзи ўз-ўзидан каттариб кетди. Сариқ юзи қизарди, оғзидан кўпиги отилди.

— Элёр қайси гўрда?! — сўради раис унинг гапларини охиригача эшитгач.

— Сизни опкелмадими? Ўзим ҳам айтдим, хўжайин нимага пиёда келаяпти, деб. Шу боланиям тайини йўққа ўхшайди-да. Ҳозир топтираман, — деди Ҳайбатулло шошиб.

— Керакмас, мошин уйда турибди. Бола икки кундан бери чарчаган. Бирортани жўнатинг, ҳайдаб келсин, кейин биргалашиб қишлоғингизга бориб келамиз. Ҳар қалай, шунча гап-сўз бўпти, бормабмиз, уят бўлади, — деди-да, раис хонасига кириб кетди.

Унинг мияси алғов-далғов бўлиб ётганди. Тузукроқ фикрлай олмас, хаёлига ҳали Сумбул, ҳали қизи, ҳали хотинининг кароматлари келар, нима қилишини билмасдан уф тортар, сигарет чекарди. Ҳайбатулло кириб, машина тайёрлигини айтганида ҳам, раис ўзига келолмаганди.

Толмас Бадриддинович Норқул ака билан самимий қучоқлашиб кўришди. Гўрдан чиқиб келган, деб ижирғанмади. Фақат Норқул аканинг сочи оқариб кетганидан ҳайратга тушди. Кейин рангиям сарғайганга ўхшарди.

— Дунёда шундай ишлар ҳам бўлиб туради, Норқулбой. Яхшиям, юрагинг бақувват экан, худо деган одам экансан. Бу дўхтирларимиз ҳам кўчада ўқиб келяпти-да. Яқинда уларнинг ҳаммасини фермага ишга олсам керак, — деди.

Норқул ака жавоб бермади. Синиққина кулиб қўйди. Уйига таклиф қилди. Ҳайбатулло кўришиш учун қўлининг учини тутганига эътибор ҳам бермади…

Шу куни кечки пайт йиғилишда бош агроном керилиб:

— Мана, узумни ҳам экиб ташладик. Саратонда кўкарган узум бошқача бўлади, де- йишади. Ажабмас, келгуси йил ҳосилга кириб, юзимиз ёруғ бўлса… — деди.

Толмас Бадриддиновичнинг ҳеч нимадан хабари йўқ эди. Шу боис Ҳайбатуллога мамнун боқди, аммо Баҳром ака чидаб туролмади:

— Одамнинг ҳар нима бўлгани яхши, уялмадингиз-а шу гапни айтгани?! — деди у бош агрономга ўқра- йиб. — Ишни Маъруф уддалади-ку. Сиз ўн кундан бери номига бориб келардингиз.

Ҳайбатулло қизариб-бўзарди, аммо тезда вазиятдан чиқиш йўлини топди. Чунки Маъруф йиғилишда йўқ эди-да.

— Ўша Маъруфингизга, — дея бурнини керди у, — участкага кетаётганида, нима қилишни, мана, биз айтгандик.

Баҳром аканинг бирдан тили қулфланди. Нигоҳи билан ток экилган бригаданинг бригадирини қидирди. У, аксига олиб, йиғилишга келмаган экан. Қизарганча мажбур бўлиб жойига ўтирди.

— Энди ёш кадр-да, озми-кўпми, билими борлигини сездик. Лекин, Ҳайбатулло ака, йўл-йўриқ кўрсатиб, тўғри қипсиз, — деди бош агрономга иржайганча қараб қўйган раис.

Ҳайбатулло яна бир марта тантана қилди. Ҳозиржавоблиги қўл келди. «Сен ҳали шошмай тур, бир ўйнатайки, додингни кимга айтишни билмай, типирчилаб қол. Ҳа-а, ошнанг гўрга бир кириб чиқди, лекин сен кирасан-у, қайтиб чиқмайсан, ўша ерда ириб-чирийсан» кўнглидан ўтказди у ҳамда чоҳ қазишни эртасигаёқ бошлади.

Колхознинг даштда ери, фермаси бор. У қарийб эллик километр узоқликда эди. Аввал район марказига борилар, ундан ўтиб, дарё ошилар ва даштга чиқиб кетиларди. Колхоздагилар у ерни МОП деб аташарди.

Ҳайбатулло Баҳром ака билан илиқ кўришди. Яқин йиллар мобайнида ҳали бирор марта ҳам бундай саломлашишмаган эди. Шу боисдан Баҳром ака таажжубланди. «Қани, энди бу шум така нима деркин?» деган ўйда оғзини пойлади.

— Эй-й, Баҳром ака, мана, сиз билан ишлай бошлаганимизгаям ўн беш йилдан ошиб қолди. Мен энди ишга келганимдаям сиз ҳозиргидай ҳудуд агрономи эдингиз, ўзгармадингиз. Буни қаранг, характер ҳам ўша-ўша. Тўғриси, илгари сиздан ёмон қўрқардим. Кесиб-кесиб гапирардингиз, силтаб ташлардингиз. Лекин, — дея Ҳайбатулло афтини бужмайтирди, — умуман хафа бўлмаганман. Тўғрисиям-да, чунки озмунча нарсани ўргатдингизми?

— Энди, анча нўноқ эдингиз-да, Ҳайбатуллобек, — деди энсаси қотган Баҳром ака.

— Бу гапингиз ҳам тўғри, аммо яхшилаб тепиб, тепкилаб пишитдингиз.

— Йў-ў-қ, бўладиганни тепиб-тепкиласангиз, пишийди. Бўлмайдиганни тепкилаш тугул, сўйсангиз ҳам, одам бўлмайди.

Ҳайбатуллонинг ранги гезариб кетди. «Мараз, ҳайвон!..» дея ичида обдан сўкинди ҳамда одатдагидай чирт этказиб ерга тупурди-да:

— Худо шундай қилиб яратган бўлса, менда нима айб? — деди паст овозда ва Баҳром акага еб қўйгудек тикилиб вишиллади: — Энди буйруқни эшитинг. Салим тракторчини оласиз-да, бугуннинг ўзидаёқ МОПга борасиз.

— У ёқда менга нима бор? — дея қовоғини солди Баҳром ака.

— Бало бор, баттар бор! Ёқмаётган бўлса, раисга «Бормайман», деб айтинг, тамом!

Ҳайбатулло яна сўкинди. Баҳром акага унинг минғирлашигина эшитилди.

Шу куни бош агроном истаган нарса бўлмади. Салим трактор тормозини бузмабди — қўрқибди. «Ўзим ҳам асфаласофилинга жўнаб кетсам, иккита болам етим қолади, кейин уларни ким боқади?» деган хаёлга борибди. Буни у МОПдан қайтганларидан кейин Ҳайбатуллонинг уйига борганда айтди.

— Ака, бўлмади, қўрқдим! — деди кўзи жавдираб.

Ҳайбатулло жаҳлини яширди, мийиғида кулди:

— Тўғри қипсан, ўзим ҳам сенга айтишга айтиб, кейин ўйланиб қолдим. Майли, юраверсин, бу ёғи пенсиясигаям оз қолган бўлса керак. Сен боланинг оғзинг маҳкамлигини биламан. Бўлмаса, бунақанги ишларни буюрмасдим-да. Пул ҳам бермасдим, аммо анави айбинг нимагадир ҳеч эсимдан чиқмайди. Чуваш қишлоғидаги магазин ёнидаги-чи, ярим оқшом битта одамни уриб кетганинг…

Салимнинг кўзи олайиб, ранги гезарди.

— Шу одам ўлувди, — давом этди Ҳайбатулло, — алкаш экан-у, лекин, барибир, одам-да. Эсингда бўлса, роса текшир-текшир бўп кетувди. Буни қара-я, ўшандаям МОПга жўнатганман сени. Бир ҳафтага. Яна терговчиларга «Ўн кун аввал жўнатганман», деганман.

— Яхшилигингиз эсимдан чиқмайди, Ҳайбатулло ака, нима десангиз, ҳаммасига тайёрман. Аммо…

— Ҳа-а, савобнинг таги тешик бўлади-да…

— Нима қилай?

— Билмасам энди нима қилишингни. Лекин алкашни уриб кетган тракторчи ҳалиям топилгани йўқ. Шу кўрсатмамни ўзгартирсамми, деб турибман. Ҳар қалай, тўққиз-ўн йил анави ёқда юрсанг, тушунармидинг, дейман-да?

— Бўлди, бу ёғини менга қўйиб беринг. Қарзимни узаман, мана берган пулингиз, — деб Салим беш юз сўмни Ҳайбатуллонинг олдига қўйди. — Шусиз ҳам бажараман.

— Бўпти, боравер, кўрамиз у ёғини… — деб суҳбатга якун ясади Ҳайбатулло.

У мамнун эди, ахир пули қайтиб келди. Бунинг устига, Баҳромни йўқ қилишни Салим бўйнига олди. «Шундай соддалар учраб турса, бурнидан ип ўтказиб олиб, билган нағмангга ўйнатсанг, одамга ёмон нашъа қиларкан-да… Отам раҳматли «Гўр бўлмайсан, чаласавод!» деб уришарди. Гап саводда эмаскан-да, отажон. Мана, қаранг, устомонлигимнинг орқасидан нималар қилиб юрибман? Керак бўлса-чи, раисниям ўйнатаман. Ана, бутун бошли фермага одамимни тиқиштириб қўйдим. Энди, ота, у ёқдан ҳам пул жонивор оқиб келаверади» дея кўнглидан ўтказди-да, бир тахлам қип-қизил ўн сўмликни костюмининг ички чўнтагига жойлаб, оғринганча ўрнидан туриб, уйдан ташқарига чиқди. Қулочини кенг ёзиб, тоза ҳаводан мириқиб симирди. Шу пайт унинг кўзи қизига тушди. Қиз шошганча кўча томон кетиб борарди. Кўчада эса Маъруф турибди. Ҳайбатулло эътибор бермади. Кўнгли палакда ғарқ пишиб ётган помидордан биттасини узиб олиб, терисини шилиб ейишни тусади. Катта қорнини силаб, секин полизга кираркан, беихтиёр кўча тарафга қаради ва қизи билан Маъруфнинг гаплашиб турганини кўрди. Шу заҳоти тепа сочи тикка бўлди. «Онангни эмгур, ҳали сен ифлос қизимнинг бошини айлантирадиган бўлдингми?!» деди ва ён-атрофига аланглаб, урадиган бирор нима қидирди. Кетмонга кўзи тушди…

(давоми бор)

Нуриддин ИСМОИЛОВ

 

 

 

Читайте на 123ru.net

Другие проекты от 123ru.net



Архангельск

В Архангельске прошёл межрегиональный теннисный турнир «Белое море»



Мода

Какие украшения будут в моде летом 2024 – подборка стилиста «585*ЗОЛОТОЙ»




Українські новини

Досвідчені садівники обирають великі технічні горщики для своїх рослин і квітів



Новости 24 часа

Профилактический рейд по противопожарной безопасности прошел сегодня в Ленинском округе



Game News

Мафия-НН: Все в сборе, правила с тревогой выслушаны, роли прочитаны, и сразу же в бой!



Москва

Названа совершенно удивительная причина, зачем иностранные туристы летом едут в Россию: это было неожиданно



News Every Day

Watch awkward moment baffled French Open teen is ‘teleported’ into Eurosport studio for live TV interview



Настроение

"Дети в шоке". В Новоуральске машина ДПС сбила байк с детьми 13-ти и 8 лет



Москва

Новгородские полицейские выявили нелегальных мигрантов на трассе Москва – Санкт-Петербург



Сергей Арутюнов

Звездная встреча: Дольф Лундгрен и Сергей АРУТЮНОВ зажгли вместе в Казахстане. И при чём тут фрикадельки из IKEA?...



Москва

«Роснефть» и Красноярский край подписали Меморандум о сотрудничестве



Ролан Гаррос

Ига Свентек в четвертый раз выиграла Открытый чемпионат Франции по теннису



Москва

Филиал № 4 ОСФР по Москве и Московской области информирует: Соцфонд выдал проактивно 3,2 млн сертификатов на материнский капитал



#123ru.net

СОТРУДНИКИ СОБР «СТОЛИЦА» СТАЛИ ИНСТРУКТОРАМИ НА СБОРАХ ПО БЕСПАРАШЮТНОМУ ДЕСАНТИРОВАНИЮ СПЕЦНАЗОВЦЕВ РОСГВАРДИИ В ВОРОНЕЖСКОЙ ОБЛАСТИ



Симферополь

На этой неделе загрязнение воздуха отмечали в четырех городах Крыма



Москва

2015 • «Лёд и Пламя» приглашает на турнир 14-15 сентября 2024 г юношей 2015 г.р. «Орион-Технопул» Московская область г.Балашиха



Москва

Собянин рассказал о планах развития Мнёвниковской поймы



Москва

Филиал № 4 ОСФР по Москве и Московской области информирует: Отделение СФР по Москве и Московской области в текущем году компенсировало стоимость полиса ОСАГО более 600 жителям региона



Другие популярные новости дня сегодня


123ru.net — быстрее, чем Я..., самые свежие и актуальные новости Вашего города — каждый день, каждый час с ежеминутным обновлением! Мгновенная публикация на языке оригинала, без модерации и без купюр в разделе Пользователи сайта 123ru.net.

Как добавить свои новости в наши трансляции? Очень просто. Достаточно отправить заявку на наш электронный адрес mail@29ru.net с указанием адреса Вашей ленты новостей в формате RSS или подать заявку на включение Вашего сайта в наш каталог через форму. После модерации заявки в течении 24 часов Ваша лента новостей начнёт транслироваться в разделе Вашего города. Все новости в нашей ленте новостей отсортированы поминутно по времени публикации, которое указано напротив каждой новости справа также как и прямая ссылка на источник информации. Если у Вас есть интересные фото Вашего города или других населённых пунктов Вашего региона мы также готовы опубликовать их в разделе Вашего города в нашем каталоге региональных сайтов, который на сегодняшний день является самым большим региональным ресурсом, охватывающим все города не только России и Украины, но ещё и Белоруссии и Абхазии. Прислать фото можно здесь. Оперативно разместить свою новость в Вашем городе можно самостоятельно через форму.



Новости 24/7 Все города России




Загрузка...


Топ 10 новостей последнего часа






Персональные новости

123ru.net — ежедневник главных новостей Вашего города и Вашего региона. 123ru.net - новости в деталях, свежий, незамыленный образ событий дня, аналитика минувших событий, прогнозы на будущее и непредвзятый взгляд на настоящее, как всегда, оперативно, честно, без купюр и цензуры каждый час, семь дней в неделю, 24 часа в сутки. Ещё больше местных городских новостей Вашего города — на порталах News-Life.pro и News24.pro. Полная лента региональных новостей на этот час — здесь. Самые свежие и популярные публикации событий в России и в мире сегодня - в ТОП-100 и на сайте Russia24.pro. С 2017 года проект 123ru.net стал мультиязычным и расширил свою аудиторию в мировом пространстве. Теперь нас читает не только русскоязычная аудитория и жители бывшего СССР, но и весь современный мир. 123ru.net - мир новостей без границ и цензуры в режиме реального времени. Каждую минуту - 123 самые горячие новости из городов и регионов. С нами Вы никогда не пропустите главное. А самым главным во все века остаётся "время" - наше и Ваше (у каждого - оно своё). Время - бесценно! Берегите и цените время. Здесь и сейчас — знакомства на 123ru.net. . Разместить свою новость локально в любом городе (и даже, на любом языке мира) можно ежесекундно (совершенно бесплатно) с мгновенной публикацией (без цензуры и модерации) самостоятельно - здесь.



Загрузка...

Загрузка...

Экология в России и мире
Москва

Ученый РАН: вероятность возникновения торнадо в Подмосковье выше, чем в Москве





Путин в России и мире
Москва

Путин на следующей неделе встретится с участниками программы «Время Героев»


Лукашенко в Беларуси и мире
Минск

Рабочий визит в Республику Беларусь совершил воронежский губернатор




123ru.netмеждународная интерактивная информационная сеть (ежеминутные новости с ежедневным интелектуальным архивом). Только у нас — все главные новости дня без политической цензуры. "123 Новости" — абсолютно все точки зрения, трезвая аналитика, цивилизованные споры и обсуждения без взаимных обвинений и оскорблений. Помните, что не у всех точка зрения совпадает с Вашей. Уважайте мнение других, даже если Вы отстаиваете свой взгляд и свою позицию. Smi24.net — облегчённая версия старейшего обозревателя новостей 123ru.net.

Мы не навязываем Вам своё видение, мы даём Вам объективный срез событий дня без цензуры и без купюр. Новости, какие они есть — онлайн (с поминутным архивом по всем городам и регионам России, Украины, Белоруссии и Абхазии).

123ru.net — живые новости в прямом эфире!

В любую минуту Вы можете добавить свою новость мгновенно — здесь.





Зеленский в Украине и мире
Киев

В чем успех визита Зеленского во Францию и почему надо брать Mirage 2000


Навальный в России и мире


Здоровье в России и мире


Частные объявления в Вашем городе, в Вашем регионе и в России






Загрузка...

Загрузка...



Владимир Высоцкий

Владимир Высоцкий и Кевин Спейси (1979)



Москва

«Роснефть» и Красноярский край подписали Меморандум о сотрудничестве

Друзья 123ru.net


Информационные партнёры 123ru.net



Спонсоры 123ru.net