Жиззахда автоҳалокат содир бўлди. Қурбонлар 2 киши…
18 апрел куни Жиззах вилояти Шароф Рашидов туманидаги «Тошкент-Термиз» автомобил йўлининг 971- километрида соат тахминан эрталабки 05: 00 да «Дамас» автомобилини бошқариб бораётган ҳайдовчи «Исузу» юк машинаси билан тўқнашиб кетган. Юк машинаси йўл четида тўхтаб турганди. Оқибатда «Дамас» ҳайдовчиси ва 25 ёшли йўловчи оғир жароҳат олиш туфайли ўша жойдаёқ оламдан ўтди.
Ушбу факт юзасидан жиноий иш қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб бориляпти.