МЮ афсонаси ЕЧЛда қайси клуб ғолиб бўлишини айтди
Фаолиятининг асосий қисмини «Манчестер Юнайтед» сафида ўтказган англиялик собиқ ҳимоячи Рио Фердинанд ЕЧЛда қайси жамоа ғолиб чиқиши мумкинлигини айтди.
“Ўйлашимча, «Ливерпуль» «Барселона»га катта муаммолар туғдиради. Бироқ, каталонияликларда Месси бор. Ҳозирча, мерсисайдликларнинг унга қарши қандай чора кўришлари ҳақида хабарим йўқ. Инглиз клуби мусобақада ғолиб бўлади деб ўйламоқдаман. Назаримда, бу «Ливерпуль» бўлади”, – дея қайд этган Фердинанд.
Эслатиб ўтамиз, ЕЧЛнинг ярим финалидан ўрин олган «Ливерпуль» – «Барселона» ўртасидаги илк баҳс 30-апрелда, жавоб ўйини эса 8-майга белгиланган.