Ливияда Хафтар ва муваққат ҳукумат қўшинлари тўқнашди…
Ливиядаги Америка ва Европа давлатлари тан олган муваққат ҳукумат армияси фельдмаршал Халифа Хафтар қўшинига ҳаво ҳужумларини йўллади. Шу ҳақда Триполидаги вазирлар маҳкамаси раиси полковник Муҳаммад Қонуний расман хабар берди.
Эслатиб ўтамиз, айни пайтда Ливияда қўш ҳукумат сиёсати устивор. Триполида Америка ва Европа тан олган Миллий келишув муваққат ҳукумат бош вазир Файз Саража етакчилигида фаолият юритаётган бўлса, шарқда вақтинчалик вазирлар маҳкамаси Абдулла Абдураҳмон ат-Тоний раҳбарлигидаги яна бир ҳукумат амал қилмоқда. Фельдмаршал Хафтар эса Ливияда худди Каддафи давридагидек ягона давлат ташкил этиш ниятида Триполига ҳужумлар уюштиришни бошлаган.
Файз Саража армияси кеча Хафтар қўшинларига ҳаво ҳужумларини ташкил этганди. Бунинг натижасида етти киши ҳалок бўлди, 55 киши турли даражада жароҳатлар олди. Ҳалок бўлганларнинг олти нафари Саража қўшинлари аскарлари, бир нафари эса тинч аҳоли вакили ҳисобланади. Яраланганларнинг 54 нафари Саража ҳарбийлари, бир нафари яна тинч аҳоли вакили экани баён этилган.
Саражанинг ишонч билан таъкидлашига қараганда, тез орада Хафтар қўлга олиниб, Халқаро трибуналга топширилади. Бунинг учун мамлакат прокуроридан қўлга олиш имконини берувчи ордер ҳам талаб қилди.