Америкалик олимлар роботга одам эмоциясини юзига қараб аниқлашни ўргатишди…
Бу роботлардан яқин келажакда ижтимоий терапия мақсадларида фойдаланиш мумкин бўлади. Аниқроғи, улар эгасининг юзига қараб алоҳида ҳаракатларни содир эта олади. Масалан, уй эгаси мусиқа тинглашни истаётган бўлса, бу ишни робот бажонидил адо этади.
Айниқса, робот ёши ўтган одамларга жуда асқотади. У ёши улуғ одамларнинг депрессия исканжасидан чиқиб кетишида муҳим вазифаларни бажара олади.