Нигерияда бино қулаб тушиши туфайли 100 дан зиёд ўқувчи вайроналар остида қолди…
Фожиа Нигериянинг Лагос оролида содир бўлди. Ичкарисида мактаб жойлашган уч қаватли бино қулаб тушган. Ўнлаб болалар ва ёши катталар турли даражада жароҳатлар олиб, касалхонага ётқизилган. Аммо бу асосийси эмас. Вайроналар остида юздан ортиқ ўқувчилар қолиб кетган. Қутқарувчилар уларни чиқариб олиш учун барча имкониятлардан унумли фойдаланишга ҳаракат қилишмоқда. Айтишларича, фожиа қурбонлари кўпчиликни ташкил этиши мумкин. […]