АРТИСТ… (9-қисм)
* * * Нозиманинг биринчи қиладиган иши чўмилиш бўлди. Тўғри, у аввал айвон остидаги сўрига чиқиб, узоқ-узоқларга термилганча бир муддат хаёл суриб ўтирди. Шамолларга сочларини таратди. Кейин ечинди-да, ўзини сувга отди. Хаёл суриб ўтирганида қанчалик енгил тортган бўлса, сувда ўн чандон ўзини беташвиш сезди. Сув унинг қайғусини янада кўпроқ олди. […]