Тошкентда маст ҳолатдаги эркак кўприкдан сакрамоқчи бўлди (видео)
Маст ҳолатдаги эркак "Қўйлиқ" бозори яқинидаги Тошкент халқа автомобиль йўли устидаги кўприкда осилиб туриб қолган.
ИИББнинг хабарига кўра, эркакнинг ҳаракатларининг сабаблари номаълум. Уни одамлар ва ички ишлар ходимлари қутқаришган.
Маълум бўлишича, эркак киши Жиззах вилоятида туғилган 42 ёшли Муратбек Э. бўлган.
Ҳодисадан сўнг фуқаро шифохонага етказилиб, ҳозирда унга тиббий ва психологик ёрдам кўрсатилмоқда.