«Миллион»чи Дурдона Қурбонова дельфинлар оғушида
«Миллион» жамоасининг аъзоси Дурдона Қурбонова ўзини ғаройиб бир машғулот билан хушнуд қилди. У аквалангда дельфинлар орасига тушиб, мазза қилиб ўйнади. Бу суратини инстаграмдаги саҳифасига жойлаштиришни ҳам унутмади. Дурдонани 4 мартда ойнаи жаҳон орқали намойиш этиладиган «Заҳарли томчилар» сериалида учратишингиз мумкин.