Фарғона вилоятида «Damas» автомобили поезд билан тўқнашиб кетди. Уч киши ҳалок бўлди…
Фожиа Фарғона вилояти Қува туманидаги Акбаробод қишлоғи яқинида жойлашган темир йўлдан ўтиш жойида содир бўлди. Расмий хабарларга кўра, №3 темир йўлнинг 279- километрида «Қўқон-Марғилон-Андижон» йўналиши бўйича ҳаракатланаётган поезд билан «Damas» (давлат рақами 40V184QA) автомобили тўқнашиб кетган. Тўқнашувга автомобил ҳайдовчиси сабаб бўлган. Айтишларича, у йўл қоидасини қўпол тарзда бузган. Тўқнашув туфайли уч қиз (Г. А. […]