Ўзбекистон "Dubai Cup 2018" турнири ғолиби бўлди
Дубайда давом этган "Dubai Cup" турнири якунланди. 3-турда Равшан Ҳайдаров бошчилигидаги Ўзбекистон термаси Қувайтга қарши баҳс олиб борди. Учрашувнинг 26-дақиқасида ҳисоб очилди ва бу гол ягоналигини сақлаб қолди. Натижада, ҳамюртларимиз 3 та ўйинда 7 очко жамғариб, турнирда 1-ўринни қўлга киритишди. Аввалроқ Равшан Ҳайдаров шогирдлари Япония билан 2:2 ҳисобида дуранг ўйнаб, БААни 2:0 ҳисобида енгган эдилар. Кеча Япония ва турнир мезбонлари БАА термалари ўртасида кечган баҳс 1:1 ҳисобида якунлангани боис Ўзбекистон олимпия термаси "Dubai Cup" турнири ғолибига айланди. Ўзбекистон - Қувайт 1:0