Ҳиндистонлик дарвозабон рақиб дарвозабонидан гол ўтказиб юборди (видео)
Ҳиндистон терма жамоаси Иорданияга қарши ўртоқлик учрашуви ўтказди. Оманда бўлиб ўтган ўйин мезбонларнинг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Ўйинда ҳисоб Иордания дарвозабони Амир Шафи томонидан очилди. У ўйиннинг 25-дақиқасида ўз жарима майдонидан кучли зарба йўллади, бу вақтда олдинга чиқиб кетган рақиб поспони тўпни қайтаришга улгурмади. [media=https://www.youtube.com/embed/xGSo27uiPuE]