Ўқувчида билим олишга иштиёқ уйғотиш лозим
Қарши шаҳридаги 2-ихтисослаштирилган мактаб-интернати математика фани ўқитувчиси Шаҳноза Ғаниеванинг ўқувчиси Саидали Муродуллаев жорий йилда Болгариянинг Бургас шаҳрида бўлиб ўтган Xалқаро олимпиадада қатнашиб, жамоа ҳисобида 1-ўринни эгаллади. Бу хабар нафақат мактаб педагогик жамоасини, балки, бутун вилоят ўқитувчи-ю ўқувчиларини хурсанд қилди.