Ўзбекистон-Ҳиндистон муносабатларига бағишланган давра суҳбатлари бўлиб ўтди
![Ўзбекистон-Ҳиндистон муносабатларига бағишланган давра суҳбатлари бўлиб ўтди](http://uza.uz/upload/iblock/48b/zbekiston_indiston_munosabatlariga_ba_ishlangan_davra_su_bat.jpeg)
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ҳиндистонга илк давлат ташрифи арафасида ушбу мамлакатнинг етакчи илмий-тадқиқот институтларида - Мудофаа тадқиқот ва таҳлил институти ҳамда Вивекананда халқаро жамғармасида мамлакатларимизнинг таниқли олимлари, таҳлилчи ва экспертлари Ўзбекистон ва Ҳиндистон ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва истиқболларини таҳлил қилишга бағишланган давра суҳбатларини ўтказди.