ҚАШШОҚЛИК ҚАЪРИДАГИ ҚАЛБ… (Биринчи фасл. 9-қисм)
* * * Жигарбандини соғиниш ҳисси, юракдаги хавотир, ҳадик Мелибой мироб таниш ҳовли дарвозасига етиб келиб тўхташгандан сўнг белги берди. Миробнинг юраги одатдагидан тезроқ урди. Вужудини нимадир тирмалаётгандек, аъзойи бадани ачиша бошлади. Кўзлари намланиб, ўпкаси тўлиб келди. Бўғзига нимадир тиқилган каби хўрсиниб-хўрсиниб кетди. Ҳозир ичкарига кирибоқ дод солиб йиғлаганча қизалоғини маҳкам қучиши, айтиб-айтиб […]