Европа Комиссияси Google ширкатига рекорд даражада жарима солди
Европа Иттифоқи Google ширкатини рақобатлашув қоидаларини бузганликда айблаб, катта миқдордаги жаримага тортди.
-18 июль куни Европа Комиссияси Google ширкатини Европа Иттифоқининг антимонополия қоидаларини бузгани учун 4 миллиард 340 миллион евро миқдорида жаримага тортди. Бу ширкат ноқонуний йўллар билан Интернет қидирув тизмидаги устивор позициясини сақлаб қолишга ҳаракат қилган, - деди Европа Иттифоқининг рақобат бўйича комиссари Маргерет Вестагер.
Европа Комиссиясининг билдиришича, Google ширкати Android смартфонлар учун ўзининг операцион системасини жорий этиш орқали ишлаб чиқарувчилар фаолиятини чеклаб қўйган. Бу система смартфонларда Google қидирув тизимининг мажбурий устиворлигини таъминлайди.
Google ширкати 90 кун ичида смартфонларда Google қидирув тизимининг мажбурий устиворлигини таъминлаш амалиётидан воз кечиши зарур. Акс ҳолда Европа Комиссияси ширкатга нисбатан янги санкцияларни қўллаши мумкин.
Google ширкатига солинган жарима ўтган йили Alphabet ширкати тўлаган жаримдан деярли 2 баробарга кўпдир.
Европа Комиссияси 2017 йилда Alphabet ширкатига рақабат қонунларига амал қилмаган ҳолда онлайн харид хизматини жорий этгани учун 2 миллиард 400 минг евро жарима солган эди.