БАА Яманда яширин турмалар борлигини рад этди
Бирлашган Араб Амирликлари Яманнинг исёнчи хусийлардан қайтариб олинган ҳудудлари, Адан ва Хадрамавтда махсус кузатув марказлари ва турмалар очилганини рад этди. Яқинда Халқаро амнистия ташкилоти БААнинг Яманда яширин турмалар очгани ва у ерларда инсон ҳуқуқларига зид равишда қийноқлар қўлланаётгани ҳақида хабар тарқатган эди. БАА ҳукумати расмий WAM ахборот агентлиги орқали бу маълумотнинг ҳақиқатга зид эканини таъкидлади. […]