ЎЗБЕКИСТОН – "Осиё чемпионларига – "Малибу", жаҳон чемпионларига – велосипед!"
"Мен меҳрибонлик уйида тарбияланганман. Хабарингиз бор, жорий йил май ойида Москвада Меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари ўртасида ўтказилган футбол бўйича жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси илк маротаба қатнашиб, жаҳон чемпиони бўлди. Бу тарихий ғалаба эди. Негаки, Меҳрибонлик уйларида тарбияланган футболчиларимиз миллий терма жамоа уддалай олмаган ишни уддалади. Шу сабаб ҳам улар тантана билан кутиб олинди.
Лекин тақдирлашга келганда, етимларни ҳимоя қиладиган йўқ-ку, дегандай бир дона планшет ва велосипед билан алдашди. У қадар нуфузли бўлмаган Осиё чемпионатида ютган ёшларга "Малибу" машинаси! Жаҳон чемпиони бўлган кўнгли ярим болаларга эса... Қани ҳақиқат, қани адолат?! Нима, уларнинг айби Меҳрибонлик уйларида тарбияланганими?!
Ахир, Меҳрибонлик уйларида тарбияланган футболчиларимизда ўша "Малибу" олган йигитлардаги шароитнинг юздан бири ҳам йўқ-ку! Шунга қарамай, улар мушкул вазифани уддалашди.
Улар "Биз етим эмасмиз, давлат раҳбари бизга оталик қилади", дея ўзларига таскин беришмоқда. Аммо айримлар Меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари эришган ютуқни Президентимизга етиб боришига тўсқинлик қилмоқда.Бу борада Президент қабулхонасига ёзилган учта хат ҳам эътиборсиз қолдирилди. Жорий йил 23 июнь куни "Бунёдкор" стадионида Олимпия байрами бўлиб ўтди. Ўша маросимда йигитларимиз жаҳон чемпиони бўлгани эълон қилинди. Лекин телевидение орқали репортажда Меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари жаҳон чемпиони бўлгани ҳақидаги эълон қирқиб ташланди.
Бизнингча, кўнгли ярим бўлса-да, юртимиз шаънини шараф билан ҳимоя қилган йигитларимизнинг тарихий ютуғи қадрланиши, улар муносиб рағбатланиши лозим".
Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!
******************************************************************************
Резюме
"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************
Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!