Россияликлар қор курашнинг сиёсий усулини топди
Томск ва Иркутск шаҳарларида қор уюмлари устида "Навальний" деган ёзув пайдо бўлди. Аҳоли кўпқаватли уйлари олдида тўпланиб қолган қорни тозалашга коммунал хизматларни шу усул билан мажбур қилмоқчи. Хабарларга қараганда, бу усул олдинроқ Москва ва Пермь шаҳарларида иш берган.
Мухолифатчи Алексей Навальний Кремлнинг ашаддий танқидчисидир.
25 декабрь куни Россия Марказий сайлов комиссияси “Кировлес” иши бўйича чиқарилган ҳукм туфайли Навальнийни президентликка номзод сифатида рўйхатга олишдан воз кечган.
Россия президенти сайлови 18 мартда ўтказилади. Путиндан ташқари яна 7 киши президентликка номзод сифатида рўйхатга олинган.