Гўшт ва гўшт маҳсулотларида яроқлилик муддати кўрсатилиши керакми?
«Озиқ-овқат маҳсулотларида ишлаб чиқарилган сана ва яроқлилик муддати кўрсатилган бўлиши шартлиги ҳақида эшитганман. Лекин айрим ҳолатларда гўшт ёки гўшт маҳсулотларида бундай маълумотларни тополмайман. Сотувчидан сўрасангиз, «Бугун келган, олаверинг суриштирмай», дейди. Шу тўғрими?» «Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонуннинг 6-моддасига асосан, ишлаб чиқарувчи (сотувчи, ижрочи) ўзи реализация қилаётган маҳсулот (иш, хизмат)лар ҳақида истеъмолчига ўз вақтида зарур, […]