"Мен президентга бизнес режа таклиф қилмоқчиман"
БЕКОБОД. "Мен сизга Тошкент вилояти Бекобод шаҳридан ёзмоқдаман. Менда бир бизнес лойиҳа бор эди ва бу лойиҳани сизнинг радио орқали эшиттиришни хоҳлардим. Муҳтарам президентимиз эшитсалар, менимча жудаям мақсадга мувофиқ бӯлар эди. Мен бу лойиҳани айтишга қарор қилганимга 5-январь куни бўлиб ўтган йиғилиш- селекторда президент тадбиркорлик ҳақида сўзлаган нутқлари катта туртки бўлди.
Ҳуллас, мен ўзим Якка Тартибдаги Тадбиркорман (ЯТТ). 4 ой олдин чет элдан она шаҳримга бутунлай қайтиб келдим ва қўлимда бор маблағимни ЯТТга сарфладим. Ростини айтганда, мен ўйлаган лойиҳага менда умуман маблағ йӯқ ва бу режа, холос. Бунга жудаям катта маблағ керак. Бекобод шаҳрининг 3-даҳасида бир катта бозор биноси бор. Бу ҳозир шаҳар марказида жойлашган ва тўлиқ ишлатилмаяпти ҳам. Бозор ичкарисида 5-6 та бозорчилар савдогарлик қилишади, қолган катта майдон эса бўш ётибди, ишлатилмаяпти. Менинг лойиҳам шу эдики, шу тайёр бинони таъмирлаб, шаҳар марказида бир катта Савдо Мажмуаси, яъни Корзинкага ўхшаган супермаркет, ёки замонавий пуллик болалар ӯйингоҳини очиб қӯйиш керак.
Чунки бу шаҳар марказида жойлашгани сабабли ҳар томонлама халқ фойдаланишига қулай бӯлади. Бундан ташқари, камида 100 та одамни иш билан таъминлайди. Бинонинг умумий майдони тахминан 150 метр узунасига ва энига 50 метр. Бизнес лойиҳа иш бериши аниқ, чунки бундай замонавий мажмуалар ҳали Бекободда унчалик оммалашмаган ва албатта фойдага киради. Айни пайтда бизнинг шаҳарга янги нарса олиб кирсангиз, албатта бозори чаққон бӯлади деб ишонаман. Бу бекор ётган бинодан фойдаланилса, менимча, фойдалироқ бӯлар эди".
******************************************************************************
Резюме
"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************
Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!