"Домимиз иккига бўлиниш арафасида. Ҳеч кимни хавотирга солмаяпти"
ЧИРЧИҚ - "Мен Чирчиқ шаҳар "Конструкторлар" даҳасидан ёзмокдаман. Мана 2 ярим ой бўлди томдан чакка ўтади, подвал ҳам шу аҳволда. Айрим подъездлар ҳам ачинарли ҳолда. Керакли жойларга хабар бердик. Лекин "эртага, индинга", деб ёрдам бермаяпти.
Куннинг энг совуқ пайтидаям чивин бор. Мўрилар ҳам тозаланмаган. "Конструктор" даҳаси 1-дом. Мана дом иккига бўлиниш арафасида. Ҳеч кимни хавотирга солмаяпти. Мамлакат равнақи учун Президент шунча қурилишлар олиб бораяпти. Бор бинони сақлашдан бош тортаётган ЖЭК ишчилари юзаки қараяпти. Дардимизни кимга айтайлик?
Битта иккита одам бўлиб, қўлимиздан ҳеч нарса келмаяпти. Бошқа қўшнилар: "Нима қилайлик шунча йил ҳаракатимиз фойдасиз бўлди, биз чарчадик айтавериб", дейди. Беш йилда бирорта айтарли иш килмаяпти булар. Жэкдагилар: "Ҳисобда бир тийин пулингиз йўқ, ЖЭКдан чиқариб, ўзинглар таъмирланглар бўлмаса!" деб бақириб берди.
"Нимага ҳисобда пул бўлмас экан? Тўлов пуллари қайга кетди?" десак, турли баҳона ўйлаб топишади. Мана канализация трубаси ёрилиб ётибди. ЖЭК ишчилари икки марта тахта қоқиб кетди, бир марта труба улаб кетди".
******************************************************************************
Резюме
"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************
Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!