АРОСАТ… (72-қисм. Учинчи фасл)
* * * Саратонда бирдан ҳаво айниб ёмғир томчилай бошласа, биз болалар ирғишлаганча ҳовлини айланиб чопардик. Сўнгра илкис тиз чўкардик-у, гавдамизни орқага ташлаб, осмонга юзимизни тўғрилардик. Юзларимиз оша ёмғир томчилари думалар, бундан барчамиз қаҳ-қаҳ уриб кулардик. Лекин шу маҳал тепамда бувижоним пайдо бўларди-ю, мени қўлимдан маҳкам ушлаб уйга судракларди. Мен ажойиб ўйиндан маҳрум этгани учун […]