Навоийда кучли шамол, талофатлар бор
Навоий вилоятининг Нурота ва Томди туманларида 18 м/с гача шамол эсиши кузатилди, дебхабар қилади Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати.
24 декабрь куни Навоий вилоятининг Нурота ва Томди туманларида 18 м/с гача шамол эсиши кузатилди, дебхабар қилади Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати.
Вазирлик хабарига кўра, кучли шамол оқибатида маъмурий ва турар-жой биноларининг том қисми алоҳида фрагментлари зарар кўрди. Жабрланганлар тўғрисида маълумот келиб тушмади.
Шамол оқибатларини бартараф этиш мақсадида жойларда туман ҳокимлари бошчилигида ФВБ, ИИБ, коммунал хизматлар ва бошқа тегишли идора вакилларидан иборат тезкор штаблар ташкил қилинди. Кучли шамол оқибатларини бартараф этиш учун зарур бўлган куч ва воситалар сафарбар этилди.
“Ўзгидромет” марказидан маълум қилинишича, 25 декабрь куни республика бўйича шамолнинг тезлиги 17-22 м/с гача, жойларда 24-29 м/с гача кучайиши мумкин.
ФВВ фуқаролардан хавфсизлик қоидаларига риоя қилишларини сўрайди.