Тошкентдаги “Тозалаш-Антитеррор” тадбирида паспорти борлар ҳам ушланди
Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармасининг ходимлари томонидан ўтказилаётган “Тозалаш-Антитеррор” тадбирида пойтахтга ўз юмуши билан келган вилоятликлар ҳам ушлаб олиб кетилмоқда. Бу ҳақда Озодликка ана шундай тадбир жабрланувчиси бўлган водийлик тадбиркорлардан бири шикоят қилди. Унинг айтишича, қарийб 20 нафар ана шундай “исталмаган меҳмон"лар, ички ишлар бўлимида бармоқ изи олинганидан сўнг қўйиб юборилган.