Фарзандим халқ тинчлиги учун хизмат қилмоқда
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2016 йил 16 сентябрь куни имзолаган Ўзбекистон Республикасининг “Ички ишлар органлари тўғрисида”ги қонуни соҳа фаолиятини янада такомиллаштириш, самарадорлигини оширишга хизмат қилади.
Ўзбекистондаги тинчлик, осойишталик ва фаровонлик нафақат дунёдаги бошқа халқларнинг ҳавасини келтирмоқда, балки бу халқаро экспертлар эътирофига ҳам сазовор бўлмоқда. Кўплаб ҳорижий такшилотлар томонидан ҳар йили эълон қилинаётган Қонун устуворлиги индексида Ўзбекистон мамлакатда тартиб ва хавфсизликнинг таъминлангани кўрсаткичи бўйича МДҲ давлатлари орасида етакчилик қилиб келаётгани бунинг исботидир
Тошкент Ахборот Технологиялари Университети мажлислар залида Ўзбекистон Республикаси ички ишлар идоралари ходимлар ва уларнинг ота-оналари иштирогида бўлиб ўтган тантанали тадбирда бу алоҳида қайд этилди.
Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирлиги кадрлар бошқармаси бошлиғи ўринбосари полковник Махсумов Ҳамза Валиханович, Тошкент шаҳар ИИББ кадрлар бошқармаси бошлиғи ўринбосари полковник Халилов Абдураҳмон Халилович, Юнусобод тумани ИИБ бошлиғининг кадрлар бўйича ўринбосари подполковник Раззоқов Машраб Рўзиевич ва Юнусобод тумани ИИБ бошлиғи подполковник Хайруллаев Элбек Хайрулла ўғли мазкур тадбирда халқимиз тинчлиги ва осойишталигини таъминлашга қаратилган изчил ислоҳотлар жараёнида қонунчилик ва ҳуқуқ-тартиботни мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратилаётганини таъкидлаб ўтишди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2016 йил 16 сентябрь куни имзолаган Ўзбекистон Республикасининг “Ички ишлар органлари тўғрисида”ги қонуни соҳа фаолиятини янада такомиллаштириш, самарадорлигини оширишга хизмат қилади.
Ички ишлар идораларининг моддий-техник базаси тубдан мустаҳкамланди. Соҳа ходимлари жаҳон андозаларига мос алоқа, техника ва замонавий ахборот-коммуникация воситалари билан таъминланди. Тизимни нафақат жисмонан, балки маънан етук кадрлар билан тўлдиришга алоҳида эътибор қаратилаётгани боис Ички ишлар вазирлиги академияси, Тошкент олий ҳарбий-техника билим юрти, Ёнғин хавсизлиги олий техника мактабига ҳар томонлама етук ёшлар ўқишга қабул қилинмоқда ва улар замонавий таълим стандартлари асосида тарбияланмоқда.
Ички ишлар идоралари ходимларининг аҳоли ҳамда ўзини ўзи бошқариш идоралари билан ҳамкорлиги янада мустаҳкамланди. Маҳалла фаоллари, профилактика инспекторлари, маҳалла посбонлари бир бинода, ўзаро ҳамкорликда фаолият олиб бораётгани жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишда ижобий самара бермоқда. Мавжуд бўлган милиция таянч пунктининг деярли барчасида фан ва спорт тўгараклари, замонавий спорт майдончалари фаолият кўрсатмоқда. Бу маҳаллалар муҳитининг тобора соғломлашишига ижобий таъсир кўрсатаётир.
Ички ишлар идоралари шахсий таркибининг нафақат касб маҳорати, балки маънавий-маърифий, сиёсий-ижтимоий ва ҳуқуқий билимини ошириш, ходимларни ижтимоий ҳимоялаш, уларнинг хизматини рағбатлантириш борасида олиб борилаётган ишлар соҳадаги ютуқларни кўпайтирмоқда. Эл-юртимиз осойишталигини таъминлашга муносиб ҳисса қўшган кўплаб ички ишлар идоралари ходимлари давлатимизнинг юксак мукофотларига сазовор бўлмоқда.
Тадбирда халқимиз, юртимиз тинчлиги ва осойишталиги, ватанпарварлиги, садоқати билан содиқ хизмат қилиб келаётган ходимларнинг ота-оналарини рағбатлантириш ҳамда қолган ходимларга ўрнак бўлиш мақсадида Юнусобод тумани ИИБ бошлиғи томонидан ташаккурнома ва мукофотлар тантанали равишда топширилди.
– Бугунги байрам, яъни фарзандим учун мени мукофот билан тақдирланганим давлатимизнинг ички ишлар органларига бўлган юксак эътибор ва ишончи ифодасидир, – дейди ИИБ ЖҚБ тезкор вакили, капитан Баҳромов Алишернинг отаси, истеъфодаги ИИВ полковниги Баҳромов Абдураҳмон. – Ана шу ишончни оқлаш, халқимиз тинчлиги, мамлакатимиз осойишталиги йўлида меҳнат қилиш ички ишлар ходимларининг муқаддас бурчидир. Менинг фарзандим ва унинг ҳамкасблари кейинчалик ҳам бу йўлда доим фидойилик билан хизмат қилади.