ЕИ ўз хавфсизлик ва мудофаа тармоғини тузишга қарор қилди
Европа иттифоқига аъзо 25 давлат вазирлари янги мудофаа ва хавфсизлик тармоғи тузиш борасида расмий қарор қабул қилди.
Франция¸ Германия ва яна 23 давлат Ташқи ишлар вазирларининг 11 декабрь кунги Брюссель йиғинида Хавфсизлик ва Мудофаа бўйича доимий ҳамкорлик тузилмаси (PESCO) таъсис этишга оид қарор қабул қилинди.
Ушбу қарор ЕИга аъзо 23 давлат янги ташаббус бошлаш ниятида экани борасида ЕИнинг Ташқи сиëсат бўйича мутасаддиси Федерика Могеринини хабардор қилганидан бир ой ўтиб қабул қилинди.
Могерини 11 декабрь кунги қарорни “тарихий” дея олқишлади.
25 давлат қўллаган бу ташаббусга ҳозирча Дания ва Малта¸шунингдек¸ иттифоқдан чиқиб кетаëтган Британия қўшилмади.
Бугунги учрашув қатнашчиларининг янги тизим остида амалга ошириладиган 17 аниқ лойиҳа бўйича ҳам келишувга эришгани айтилмоқда.
Янги мудофаа ва ҳарбий тизимнинг ЕИ раҳбарларининг 2018 йил бошидаги саммитида расман қабул қилиниши кутилмоқда.