"Сувни тежайлик" дейди, лекин 3 ойдан бери тошаётган сув билан ҳокимиятнинг иши йўқ!"
![](https://gdb.rferl.org/C93B676C-1CED-4347-B09E-E56C26039F8F_w800_h450.jpg)
"Сувни тежайлик" дейди, лекин 3 ойдан бери тошаётган сув билан ҳокимиятнинг иши йўқ!"
"Жиззах шаҳри, Жиззах маҳалласи, Шароф Рашидов кўчасида 3 ойдан бери шу аҳвол. Ер остидаги сув трубаси ёрилиб, 3 ойдан бери сув чиқиб ётибди. Бу масала бўйича Жиззах шаҳар ҳокимиятига, Сув оқовага бир неча марта мурожаат қилдик, лекин ҳали натижа бўлгани йўқ.
Телевидениеда "сувни тежайлик, бутун дунёда неча миллион одам тоза ичимлик суви етишмаслигидан азият чекади" деб, ҳар хил кўрсатувлар кўрсатишади, лекин ўзларига қолганда бу гаплари қуруқ сафсата бўлиб қолади. Бу иш Шароф Рашидовнинг 100 йиллиги муносабати билан шу кўчани таъмирлаш ишлари бошланганда, кўча чекасига ариқ-латок ўрнатиш учун ерни ковлашганида, ерга 7 баллгача вибрация берилди. Ўшанда ер остидаги сув трубасига зиён етди.
Шу аҳволда сув чиқавериб, трубанинг тешиги катталашиб кетди. Мана энди сув ҳожатхонага тушаяпти. Президент халқнинг муаммосини ҳал қил, деб турган жойда нега булар ўтирган жойидан қимирлагиси келмайди?"
******************************************************************************
Резюме
"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************
Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!