Ироқда ИД устидан ғалаба ҳарбий парад билан нишонланди
![Ироқда ИД устидан ғалаба ҳарбий парад билан нишонланди](https://gdb.rferl.org/2B732C97-1550-4428-A9EC-7FAF48AE2DD7_cx0_cy8_cw0_w800_h450.jpg)
Ироқда бош вазир Ҳайдар ал Абодийнинг “Ислом давлати” гуруҳи уч йил давом этган урушдан сўнг мағлуб этилгани тўғрисидаги баёноти ортидан ҳарбий парад ўтказилди. 10 декабрда Бағдод марказида ўтказилган парадда ҳарбий техника ҳам иштирок этди.
-Бу тарихий воқеа билан барча азиз ватандошларни қутлайман ҳамда бу катта ғалаба билан мард аскарларимизни табриклайман. Бу улкан ғалабани ҳар йили байрам қилсак арзийди, чунки бу барча ироқликларнинг ғалабаси ва байрамидир, - деди Абодий 10 декабрда сўзлаган нутқида.
Абодий 9 декабрь куни Ироқ жангарилардан "тўлиқ озод бўлгани" ҳақида баёнот берган эди. Унга кўра, бугунги кунда Ироқ кучлари Сурия билан чегараларни тўлиқ назорат қилмоқда.
2014 йили “Ислом давлати” жангарилари Ироқнинг учдан бир қисмини босиб олган эди. Ҳукумат қўшинлари бунга жавобан АҚШ бошчилигидаги коалиция кучлари кўмаги билан жанггариларга қарши ҳарбий амалиётни бошлаган эди.