"Реал Сосиедад" пеналтиларда "Атлетико"ни енгиб кубокни қўлга киритди
Испания Қирол кубоги финали доирасида «Атлетико» ҳамда «Реал Сосиедад» жамоалари ўртасида ўта кескин ва драматик беллашув бўлиб ўтди.
Асосий вақт давомида жамоалар мувозанатли ўйин намойиш этиб, ҳисоб 2:2 кўринишида якунланди. Қўшимча таймнинг иккала бўлимида ҳам дарвозалар ишғол этилмади ва ғолиб пенальтилар серияси орқали аниқланди.
Ҳал қилувчи лотереяда омад «Реал Сосиедад» томонида бўлди ва улар 4:3 ҳисобида ғалаба қозониб, Испания Қирол кубогини қўлга киритди.
Финал ўйинида голларни Лукман (18-дақиқа) ва Алварес (83-дақиқа) «Атлетико» учун киритди. «Реал Сосиедад» сафида эса Баррентҳеа (1-дақиқа) ҳамда Оярсабал (45+1, пенальти) мувозанатни тиклади.
Испания кубоги. Финал
Атлетико – Реал Сосиедад 2:2 (пенальтилар: 3:4)
Голлар: Лукман 18, Алварес 83 – Баррентҳеа 1, Оярсабал 45+1 пеналти.
Атлетико таркиби: Муссо, Молина (Кардосо 78), Пубил, Ле Норман, Ружжери, Симеоне (Баэна 70), Льоренте (Ленгле 99), Коке, Лукман, Алварес, Гризманн (Алмада 70).
Реал Сосиедад таркиби: Марреро, Арамбуру, Мартин, Калета-Кар, Гомес, Турриентес, Солер, Баррентҳеа (Марин 68), Сучич, Гедеш (Мунос 78), Оярсабал (Оскарссон 78).