“Пахтакор” “Машъал”ни мағлуб этиб етакчиликни сақлаб қолди
Суперлиганинг 7-тури доирасида Тошкентнинг “Пахтакор” жамоаси ўз майдонида Муборакнинг “Машъал” клубини қабул қилди ва кескин курашларга бой ўйинда 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
Камолиддин Тожиев бошчилигидаги жамоа баҳсни фаол бошлади. 41-дақиқада Фламарион ҳисобни очиб, “шерлар”ни олдинга олиб чиқди. Бироқ ўйиннинг охирги қисмига яқин меҳмонлар томонидан бахтсиз вазият юз берди — 45+2-дақиқада “Машъал” футболчиси Шаҳбоз Жўраев ўз дарвозасига тўп киритиб қўйди.
Иккинчи бўлимда ҳам кураш юқори суръатда давом этди. 67-дақиқада айнан Шаҳбоз Жўраев бу сафар рақиб дарвозасини аниқ нишонга олиб, ҳисобни қисқартиришга муваффақ бўлди. Бироқ бу “Машъал”ни қутқариш учун етарли бўлмади.
Учрашув якунига кўра, “Пахтакор” муҳим уч очкога эга чиқди ва очколарини 18 тага етказиб, турнир жадвалида биринчи ўринни сақлаб қолди.
Суперлига. 7-тур
“Пахтакор” – “Машъал” 2:1
Голлар: 1:0 – 41, Фламарион (Пиотр Пажешак), 2:0 – 45+2, Шаҳбоз Жўраев (автогол), 2:1 – 68, Шаҳбоз Жўраев.
"Пахтакор": 12. Владимир Назаров, 5. Муҳаммадқодир Ҳамралиев, 7. Ҳожиакбар Алижонов, 8. Дилшод Саитов, 55. Муҳаммадрасул Абдумажидов, 9. Иброҳим Ибрагимов (11. Ҳожимат Эркинов, 84), 23. Абдурауф Бўриев, 10. Акмал Мозговой (27. Сардор Собирхўжаев, 74), 50. Фламарион (14. Рустам Турдимуродов, 62), 21. Башар Ресан, 19. Пиотр Пажешак (17. Достон Ҳамдамов, 61)
"Машъал": 35. Достон Тўхтабоев, 2. Зафарбек Акрамов, 5. Самандар Очилов (22. Нуржаҳон Музаффаров, 59), 9. Иброҳим Ғанихонов (28. Эргаш Исмоилов, 68), 14.Абдулрашид Абубакар (66.Диёр Маматалиев, 84), 15.Муҳаммадали Алиқулов, 18.Муҳаммадали Абдуғаниев (13. Нуриддин Нуриддинов, 59), 34. Шаҳбоз Жўраев, 45. Суҳроб Пармонқулов, 69. Роман Ходжаев, 97. Чиди Августин (7. Влатко Стояновский, 68)
Огоҳлантиришлар: Нуржаҳон Музаффаров (61), Рустам Турдимуродов (62)
Ўйин якунида эса “Пахтакор” етакчиликни мустаҳкамлаб олди ва чемпионлик курашида муҳим қадам ташлади.