Истанбул шаҳрида Исроил консуллигига қилинган қуролли ҳужум юзасидан 12 нафар шахсни ҳибсга олинди
Туркия ҳуқуқ-тартибот идоралари Истанбул шаҳрида Исроил консуллигига қилинган қуролли ҳужум юзасидан олиб борилаётган тергов доирасида 12 нафар шахсни ҳибсга олди.
Маълумотларга кўра, ушбу шахслар зўравонликка даъват қилиш ҳамда теракт ижрочиларини қурол билан таъминлашда гумон қилинмоқда. Тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 7 апрель куни Истанбулда содир бўлган ҳужум чоғида ҳужумчилардан бири ўлдирилган, яна икки нафари яраланган эди. Шунингдек, воқеа вақтида жароҳат олган туркиялик полиция ходими шифохонада вафот этгани ҳам қайд этилган.