Обамеянг фаолиятида 400-голини урди
У 11-дақиқада Бенжамин Павар узатмасидан сўнг гол киритди. Обамеянг клубдаги фаолияти давомида жами 361 та гол урган, миллий терма жамоаси сафида эса рақиб дарвозасини 39 бор ишғол қилган.
Тажрибали ҳужумчи жорий йилда "Марсель"га қайтди. У бунгача "Ал-Қадисийя", "Челси", "Барселона", Лондоннинг "Арсенал", Дортмунднинг "Боруссия", "Сент-Этьен", "Монако", "Лилль", "Дижон" ва "Милан" клубларида тўп сурган.