Бавария Антони билан боғлиқ вазиятни изоҳлади
"Ўша давр жуда нотинч эди. Биз бир нечта футболчиларни кўриб чиқаётган эдик, уларнинг орасида Антони ҳам бор эди.
У билан суҳбатлашдик, лекин бу аллақачон ўтмишда қолди. Ҳозирги таркибимиздан жуда мамнунмиз.
Ўша вазиятда яхши қарор қабул қилганимизга ишонаман", – деди Фройнд журналист Флориан Плеттенберг билан суҳбатда. Антони ўтган мавсумда "Манчестер Юнайтед"дан "Бетис"га ижарага олинган эди.
1-сентябр куни Севилья клуби 25 ёшли футболчини 22 миллион еврога сотиб олди.