Оздирувчи корсетларнинг қандай зарари борлигини биласизми?
Шифокор Дилафрўз Мўминова:
“Оздирувчи корсет”лар ҳозирги кунда ортиқча вазн ва семизликдан азият чекаётган аёллар қўллаб келаётган усуллардан биридир. Уларнинг бир қанча зарарлари бор.
Булар:
-Терида бичилиш ва аллергик тошмалар;
-Терининг доимий сиқилиб туриши ва кислород кирмаслиги натижасида тўқималар гипоксияси ва тер кўп ажралиши оқибатида -сувсизланиш;
-Ички органларга кучли босим туфайли- ошқозонда кислота ошиши натижасида доимий зарда, ошқозон ичак тизимининг яллиғланиши;
-Сийдик чиқарув органлари касалликлари ва ҳайз циклининг бузилиши;
-Корсетларнинг қаттиқ сиқиш натижасида ўпка сиғимини қисқариши, қовурғалар синиши;
-Тез-тез ҳушдан кетиш ҳолатлари кузатилиши мумкин.
Ортиқча вазн ва семизликдан халос бўлишни истасангиз рационал ва тўғри овқатланинг, 8 рақамли парҳез столи бўйича таомланинг, жисмоний фаол бўлинг ва мутахассис эндокринолог, диетолог тавсияларига амал қилинг!
«Соғлом ҳаёт»