Швейцария полицияси тартибсизликларга тайёргарлик кўрмоқда
Швейцария полицияси келгуси қишда электр таъминотидаги узилишлар ёки ўчириш ҳолатларида фавқулодда вазиятлар сценарийларига тайёрланмоқда.
Швейцария кантонал адлия ва полиция хизматлари раҳбарлари конференсияси раиси, полиция бош директори Фреди Фесслер Blick газетасига берган интервьюсида электр ўчирилганда тартибсизликлар ва ўғирликлар истисно қилинмаслигини айтди.
“Тасаввур қилинг: энди сиз банкоматдан пул ололмайсиз, дўконда карта билан тўлай олмайсиз, ёқилғи қуйиш шохобчасида машинага тўлдириб бўлмайди. Иссиқлик таъминоти ишламаяпти, сиз совуқотяпсиз ва кўча қоронғи. Аҳоли орасида қўзғолон кўтарилиши ёки ўғирлик содир бўлиши мумкин, – деди полиция директори.
Швейцария полицияси ушбу ҳолат бўйича тахминий чоралар кўрди, мамлакатда машғулотлар ўтказилди.
Шундай қилиб, электр таъминотидаги узилишлар пайтида кўчаларда полиция патрулларининг мавжудлигини ошириш мумкин.