Португалия Россия фуқароларининг Евроиттифоқ мамлакатларига киришини тақиқлашни қўллаб-қувватламайди
Португалия Россия фуқароларининг Евроиттифоқ мамлакатларига киришини тақиқлашни қўллаб-қувватламайди — мамлакат Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили.
«Португалия санкциялар режимининг асосий мақсади рус халқи эмас, балки Россия «уруш машинаси» бўлиши керак, деб ҳисоблайди», дейилади Португалия Ташқи ишлар вазирлиги баёнотида. Шунингдек, Португалия 30-31 август кунлари Прагада бўлиб ўтадиган ЕИ ташқи ишлар вазирларининг норасмий учрашувида Россия Федерациясига нисбатан виза чекловларини муҳокама қилишда иштирок этиш ниятида эканлиги қайд этилган.